Инсон ҳуқуқлари муқаддас

Инсон ҳуқуқлари муқаддас

cvapcvaaprcvapvap.jpg

 

       Инсон қадри – ҳар бир давлатнинг пойдевори ва унинг мустаҳкамлиги белгисидир. Янги Ўзбекистонда бу тамойил қонун устуворлигини таъминлаш ва адолатни қарор топтиришнинг бош мезони сифатида белгиланган. 

      Айниқса, янги таҳрирдаги Конституция инсон, унинг ҳаёти, шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган демократик давлатни, бошқача айтганда, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш учун мустаҳкам замин яратди. Шунингдек, мамлакатимизнинг келгусида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини барқарор ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини ҳамда жамият ва давлат тараққиётининг устувор йўналишларини белгилаб берди.

       Унда Ўзбекистон бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани белгиланди. 

       Давлатнинг ижтимоийлиги унинг ўз фуқароларига, айниқса, ҳимояга муҳтожларга кўрсатадиган муносабатида акс этади.

       Ўзбекистонда барча фуқароларнинг, хусусан, ёрдамга муҳтож ва имконияти чекланган шахслар учун ижтимоий адолат тамойилларига асосланган шароитлар яратилмоқда.  Шу мақсадда давлат пенсия тизими, ишсизлик нафақалари, тиббий хизматлар, таълим ва ижтимоий ҳимоя дастурлари қабул қилиниб, аҳоли фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган ислоҳотлар амалга оширилаётир.