ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ВА ИТАЛИЯ ИСЛОМ ДИНИЙ ЖАМИЯТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ВА ИТАЛИЯ ИСЛОМ ДИНИЙ ЖАМИЯТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
“I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” доирасида ўтказилаётган “Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги IV халқаро илмий-амалий конференция доирасида яна бир муҳим халқаро ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев ҳамда Италия Ислом диний жамияти раиси ўринбосари доктор Яҳё Паллавичини (Италия Республикаси) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Мазкур меморандум Имом Термизий ва Термиз ҳадис мактаби алломалари меросини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб этиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, конференция ва семинарлар ташкил этиш ҳамда илмий тажриба алмашишни ривожлантиришга хизмат қилади.






