Имом Бухорий мажмуасига Ҳирот оқ мармар тошлари ётқизилади

Имом Бухорий мажмуасига Ҳирот оқ мармар тошлари ётқизилади

 

yayaapayvayavayava.jpg

 

       Афғонистон делегацияси мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг ҳоки мангу қўним топган муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш чоғида Имом Бухорий мажмуаси қурилиши билан танишиб, бу ердаги қурилишга ўз ҳиссасини қўшиш учун Ҳирот оқ мармари билан таъминлашини таклиф этган эди. Шунга мувофиқ Афғонистондан Ўзбекистонга 18 та юк машинасида узунлиги турли ўлчамдаги қалинлиги 3,5 - 4 сантиметрли ноёб оқ мармар тошнинг дастлабки 324 қутиси етказилди.

       Кейинги йилларда Амударёнинг икки қирғоғида жойлашган Сурхондарё ва Балх вилоятлари ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар алоқалар ҳам юксалиб бормоқда ва бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда Президентимиз ғояси билан барпо этилган “Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси муҳим ўрин тутмоқда, замонавий савдо марказида ўзбек-афғон расмийлари учрашувларида янги ғоя ва таклифлар илгари суриляпти.

       Айниқса тижорат, иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларимиз кенгайиб бораётир. Ноёб оқ мармар  тошга дунёда катта қизиқиш мавжуд. У иссиқда исиб, совуқда совиб кетмайди. Тозаланиши ҳам жуда осон. Ўзига сув юқтирмайди. Бугун тўрт минг квадрат-метр ҳажмда мармар тош олиб келдик. Иккинчи босқичи ҳам тайёр бўлиши билан Ўзбекистонга етказилади.

       Тадбир якунида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, жумладан, савдо, транспорт, гуманитар ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.