Илғор муҳандислик мактаби очилди

Илғор муҳандислик мактаби очилди

bez-nazvania-14.jpeg

      Ўзбекистон атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлаш мақсадида Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси билан ҳамкорликда Илғор муҳандислик мактаби очилди. 

      "Росатом", "Ўзатом" ва Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиали ўртасида муҳандислик мактабини ташкил этиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланган эди. Мактаб Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали негизида фаолият юритиб, Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришда етакчи мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.

      Мактабда таҳсил олиш учун университетнинг энг яхши 20 нафар талабаси саралаб олинган. Шунингдек, келгуси ўқув йилидан Миллий тадқиқот ядро университети филиалида ядро мутахассисликлари бўйича магистратура дастурлари йўлга қўйилади.