Иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

 

vaporvrpovproaporaporenu4c5efuckecufkefujke3425cvafyva.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 31 август куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига келди.

Президентимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бир қатор хорижий делегациялар раҳбарлари- Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин,   Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинн, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрига ташрифи доирасида VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.