Икки даромад манбаси
Икки даромад манбаси

Ипотека банк OTP Group ипотека кредити расмийлаштиришда ўзини ўзи банд қилганликдан олинадиган даромадни расмий иш ҳақи билан биргаликда ҳисобга олишни йўлга қўйди. Янги имконият расмий иш жойига эга ва ўзини ўзи банд қилган ҳолда фаолият юритаётган мижозлар учун мўлжалланган.
Энди ипотека расмийлаштиришда даромаднинг ҳар икки манбаси ҳисобга олинади: расмий иш ҳақи ҳамда ўзини ўзи банд қилганликдан олинган даромад.
Бу мижозларга ўз молиявий имкониятларини янада тўлиқ намоён этиш ва ипотека олиш салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Ўзини ўзи банд қилганликдан олинадиган даромадни тасдиқлаш учун амалдаги гувоҳноманинг мавжудлиги кифоя.