ХОЖА БУХОРИЙ ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ

ХОЖА БУХОРИЙ ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ

aerhsrtjhaejhearsjhasegr.jpg

Китоб шаҳридаги Хожа Бухорий номли ўрта махсус ислом билим юрти 1992 йил 2 сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган.

Билим юрти Китоб шаҳридаги Заргарлик кўчаси 4-уйда жойлашган. Билим юртига Саид Аҳмад Вали Кулоҳдўз Хожа Бухорийнинг номлари берилган. У зот Баҳоуддин Нақшбанднинг замондоши ва яқин қариндоши бўлиб, Китоб шаҳрида яшаб ижод этган улуғ алломалардандир.

Билим юрти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарорлари ва ўз Низомига асосланиб амалга оширади.

Билим юрти битирувчиларига исломшунос, имом хатиб ва араб тили мураббийси ихтисослиги  берилади. Билим юртида ўқиш муддати 4 йил.

Талабаларга информатика, физика, математика, биология, она тили каби умумтаълим фанлари ҳамда тажвид, тафсир, ҳадис, фиқҳ, муховара (сўзлашиш), наҳв каби мутахассислик фанлари бўйича 23 нафар олий маълумотли етук мутахассис сабоқ беради. Ўқувчилар араб тилида сўзлашув услуби, инглиз тили фанлари учун алоҳида жиҳозланган замонавий фан кабинетларида билимларини мустаҳкамлайдилар.

dtykerykedkledthsergweg.jpg

Талабаларнинг кундалик янгиликлардан хабардор бўлиб боришлари учун ахборот-ресурс маркази ва ўқув зали мавжуд. Марказда жами ўн мингдан ортиқ китоб ва ўқув қўлланмалар бор.w

Билим юртида “Имом Бухорий”, “Имом Термизий”, “Эшон Бобохон” ва “Зиёвуддин қори” каби махсус стипендияларга лойиқ кўрилган талабалар таълим олмоқда.

Педагог ходимлар учун билим юртида услубият хонаси мавжуд бўлиб, унда услубий шўъбалар ташкил этилган. Мударрис ва ўқитувчилар дарслар янада самарали бўлиши учун замонавий педагогик технологиялар, кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиб келишмоқда. Билим юртида Қуръони карим ва тажвид, информатика, хаттотлик ва араб тили фанларидан тўгараклар ташкил этилган.

Мадраса битирувчилари республикамиздаги олий ўқув юртларида билимларини янада мустаҳкамлаш билан бирга, жойларда имом-хатиб, имом ноиби ва мутавалли вазифаларида хизмат қилиб, халқимизга Ислом дини таълимотларини ўргатишдек шарафли ишга муносиб ҳисса қўшишмоқда.