“Хон атлас” фестивали
“Хон атлас” фестивали

Бухоро вилоятида ўтказилаётган “Хон атлас” ойлиги доирасида миллийлигимиз тимсоли бўлган халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, эстетик қарашлари, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассам. Ўзлигимизни намоён этиш, анъаналаримизга ҳурмат ва эҳтиромни юксалтириш, миллий қадриятларимизни мазмунан бойитиш мақсадида “Хон атлас” фестивалини ўтказиш яхши анъанага анъанага айланган.
Фестивалда вилоят ҳокимлиги, республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъуллари, университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этди. Унда атлас ва адрас матосидан тайёрланган миллий либослар намойиш этилди.