Харид чеки орқали автомобиль ютиш мумкин

Харид чеки орқали автомобиль ютиш мумкин

 

uuuuddd.jpg

 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади. Бу бўйича тегишли ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан ушбу ҳудудлардаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар ютуқли ўйинларда иштирок этади.

Тасдиқланган низомга асосан, харид чекларини “Солиқ” иловаси орқали рўйхатдан ўтказган ҳар бир шахс ютуқли ўйин иштирокчисига айланади. Иловада рўйхатдан ўтказилган чекларнинг ютуқли ўйинга киритилгани ҳақида маълумот бериб борилади.

Ютуқли ўйинлар ҳар ойда “Солиқ” иловасидаги “Ютуқли ўйинлар” платформаси орқали ўтказилади.

Ғолиблар бир ой давомида иштирокчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган харид чеклари орасидан инсон омилисиз, тасодифий танлаш асосида аниқланади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомобиль тақдим этилади.