Халқимиз меъморчилиги, амалий санъатининг безаги

Халқимиз меъморчилиги, амалий санъатининг безаги

egrsegregrsgergeagr.jpg

          Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейибиноси   рус савдогари Н.Ивановга тегишли бўлган. ХХ асрнинг бошларида рус дипломатияси вакили, “Марказий Осиё халқлари тарихи” мутахассиси А.Половцев бу ерга келиб жойлашган. У қўҳна Туркистон маданияти, санъати ва меъморчилигининг иҳлосманди  бўлиб, мазкур бинони пардозлаш ишларига  маҳаллий уста-ҳунармандларни жалб этиб, шарқона кўринишда қайтадан таъмирлаб, Европа ва Осиё меъморчилигини ўзаро  уйғунлаштирган.         Таъмирлаш жараёнида ганчкорлик, ёғоч ўймакорлик, наққошлик, кошинкорлик каби миллий меъморий безак ишларидан фойдаланилган. Бу ерда машҳур уста-ҳунармандлар Тошпўлат Арслонқулов, Олимжон Қосимжонов (Тошкент), Уста Ширин Муродов (Бухоро), Уста ота Полвонов (Хива), Уста Абдулла (Риштон) ўз маҳоратларини намойиш этишган.

          Бинода 1937 йилда этнографик музей  ташкил этилиб, 1975-1990 йилларда бу ерда Ўзбекистон халқ амалий санъати асарлари доимий кўргазмаси ташкил этилган.  Музей хазинасида XIX асрнинг биринчи ярмидан то ҳозирги кунларимизгача бўлган даврни қамраб олган, қўли гул усталар томонидан яратилган бебаҳо амалий санъат дурдоналари йиғилган.

srthdyjdtyjhgfdhsegrsergeg.jpg

Музей хазинасида сақланаётган халқ амалий санъат асарларини бадиий жиҳатдан уч гуруҳга бўлиш мумкин:

 биринчидан, бу қадимий анъаналар асосида яратилган, ҳар бир ҳудуд ичидаги ўзига хослигини акс эттирган мактабларга оид амалий санъат асарлари;

иккинчидан, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, халқ усталари анъанавий услубини йўқотмаган ҳолда уни ўз ижодий қиёфаси билан ривожлантириб, янада бадиий безак билан бойитиб яратилган асарлардир;

 учинчидан Амалий санъат музейи  бугунги кунда ранг-баранг нақшлар билан безатилиб, замонавий санъат намунаси даражасига кўтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги қарори асосида  музей фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган:

- амалий санъат ва миллий ҳунармандчиликнинг бугунги кунгача сақланиб қолган ўзига хос мактабларининг анъаналари ҳамда амалий санъат ва ҳунармандчилик асарларини асраш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, илмий ўрганиш ҳамда келажак авлодга етказиш;

- халқимизнинг амалий санъат ва миллий ҳунармандчилик тарихи ҳамда бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;

- мамлакатимизнинг маданият, санъат ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқларини кенг тарғиб қилишга қаратилган музей экспозицияларини ташкил этиш;

- халқимизнинг маданий бойлиги ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекцияларини асраб-авайлаш, ўрганиш, бойитиб бориш, намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;

- ноёб экспонатларни намойиш этиш орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ғурур ва ифтихор туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш;

- музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини эълон қилиб бориш.

stjhdsrjtdhsdfgresgrseg.jpg

            Бугунги кунда мазкур бинонинг ўзи ва унда сақланаётган амалий санъат жиҳозлари, асарлари халқимиз меъморчилигининг, амалий санъатининг, безагининг ноёб дурдоналаридан бирига айланган.