Халқаро экспертлар форуми
Халқаро экспертлар форуми

Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини сақлаш ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро экспертлар форуми бўлиб ўтди.
Икки кун давомида бўлиб ўтган форумда 20 дан ортиқ давлатлардан ва IRCICA, ICESCO, TURKSOY, Бутунжаҳон Ислом Лигаси, Оксфорд университети, Россия Фанлар Академияси, Christie’s каби нуфузли халқаро ташкилотлардан 100 дан зиёд мутахассисларни бирлаштирган ушбу анжуман Ўзбекистонда олиб борилаётган маънавий-маърифий сиёсатнинг мантиқий давоми ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичидир.
Халқаро экспертлар форуми қатнашчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нуфузли халқаро ташкилот – Бирлашган Миллатлар ташкилоти минбаридан туриб бу соҳада илгари сурган ташаббусларини эътироф этаркан, Ислом цивилизацияси маркази нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун ислом дунёси учун катта аҳамият касб этади.