Халқаро бағрикенглик куни кенг нишонланди

Халқаро бағрикенглик куни кенг нишонланди

yfvapyvapvapvapva.jpg

 

      16 ноябрда ушбу сана муносабати билан Ўзбекистонда ўзгача кўтаринкилик ва байрамона руҳ билан ўтказилди. Дин ишлари қўмитаси, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан ҳамкорликда “Бағрикенглик ҳафталиги” юқори савияда ўтказилгани мамлакатимизда ушбу йўналишда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олиб борилаётган эзгу ва ибратли саъй-ҳаракатларни наинки республикамиз, балки халқаро миқёсда кенг намойиш этиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.  

      Сўнгги йилларда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга йўналтирилган кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди.

     Сана муносабати билан Дин ишлари қўмитаси, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан ҳамкорликда “Бағрикенглик ҳафталиги” юқори савияда ўтказилгани мамлакатимизда ушбу йўналишда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олиб борилаётган эзгу ва ибратли саъй-ҳаракатларни наинки республикамиз, балки халқаро миқёсда кенг намойиш этиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.