Гумбазлар монтаж қилинмоқда
Гумбазлар монтаж қилинмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишининг бош пудратчиси – “12-трест” акциядорлик жамиятининг қурувчи-монтажчилари бинонинг гумбазларини монтаж қилишга киришдилар.
Шарқ меъморчилигида гумбазлар биноларнинг асосий унсури ҳисобланган. Жумладан, бугунги кунда ҳам ўзининг буюклиги, салобати ва гўзаллиги билан одамларни мафтун этиб келаётган “Қуббат ас Саҳро” масжиди ўзида саккиз бурчакли бинони мужассамлаштирган бўлиб, улкан гумбаз билан қопланган. ушбу бинонинг ичида қоя бўлиб, у ўз номини “Қуббат ас Саҳро” яъни “Қоялар гумбази” шундан олган.
Қоялар устида тўрт устунга ўрнатилган, думалоқ шаклда гумбаз қурилган. Улар марказдан 13-18 метр масофада жойлашган. Бу устунлар мармар қопламалар билан қопланган. Устунлар орасида оқ ва қора мармар билан қопланган ва арка кўринишига келтирилган учтадан устунчалар ҳам бор. Гумбазнинг ички қисми яшил, мовий ва тилла рангларни ўзида мужассамлаштирган ва гул шаклидаги мозаикалар билан безатилган.
Ислом дунёсида аввал энг йирик иншоотлардан бири ҳисобланган. Бибихоним масжидининг гумбазининг доира асосли сиртига муқаддас Қуръон оятлари битилган ва гумбаз феруза кошинлар билан безатилган. Бино нақшлар соддалиги ва гумбазининг кунгиралиги билан ажралиб туради.
Қурувчи-монтажчилар Ислом цивилизацияси маркази биноси остидаги пойгумбаз кисмини карбон материаллари билан коплаб пардозлаш ишларини бошлаб юборишди. Карбон полимер композицион материаллар бўлиб, жуда чидамли, қаттиқ, айни пайтда енгилдир. Қурувчи-монтажчилар карбон копланган жойларда пайвандлаш ишларни амалга оширмокда.







