Германияда имом тайёрлашга киришилди

Германияда имом тайёрлашга киришилди

aregarehbawergeawfawefewag.jpg

Германияда давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан имом-хатиблар тайёрлашга  киришилди.

 

Асосчиларининг орасида уламолар, диншунослар ва олимлар бўлган Ислом коллежида таълим икки йил давом этади. Таълим шу йил апрель ойида бошланиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли июнь ойига кечиктиришга тўғри келди.

 

Имомлар тайёрлаш курсига йигирма киши ёзилди, маънавий-диний йўлбошчилик курсида эса ўттиз нафар тингловчи бўлади. Ислом коллежида ўқимоқчи бўлган номзодлар илоҳиёт йўналишида таълим олган бўлиши ёки узоқ йиллар давомида ўз жамоасига имомлик қилган бўлиши керак. Дарслар немис тилида олиб борилади. Ваъз, хутба, сиёсий таълим, ибодат, жамоат учун ижтимоий ва диний хизмат сингари мавзуларда сабоқ берилади.

 

Германияда охирги йилларда имом-хатибларнинг чет эллардан келиши қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бошқа давлатларда етишиб чиққан имомларнинг Германияда ишлаши маҳаллий мусулмонлар хорижнинг таъсирига тушиб қолишига олиб келиши мумкинлиги борасида хавотир билдириляпти.