Гарвард университети Қуръон оятини адолатнинг энг яхши эътирофи деб топди
Гарвард университети Қуръон оятини адолатнинг энг яхши эътирофи деб топди

Гарвард университети Қуръоннинг «Нисо» сураси 135-оятини адолат тушунчасига берилган энг яхши тавсифлардан бири сифатида тан олди.
«Нисо» (арабча «Аёллар») сурасининг 135-оятида шундай дейилади:
«Гувоҳлик Аллоҳ учун бўлиши керак. Бошқа нарса учун эмас. Бирор шахс учун, қабила учун эмас, ҳизб ёки халқ учун эмас. Фақат Аллоҳ учун бўлиши керак. Ана шундагина адолатли гувоҳлик бўлади. Албатта, одамнинг ўзига қарши гувоҳлик бериши, ота-онасига қарши гувоҳлик бериши осон эмас. Лекин илоҳий таълимот шунга ирода қилади. Гувоҳлик беришда насаб омили ҳисобга олинмаганидек, гувоҳлик берилаётган шахснинг, яъни айбланувчининг ижтимоий ҳолати ҳам эътиборга олинмайди. Ҳавойи нафс ўзини севишга, ота-она ва қариндошларга ён босишга ундаши мумкин. У Зот Ўзи билиб, адолат ила жазонгизни беради. Тилингизни буриб, нотўғри гувоҳлик беришингиз мумкин эмас. Шунингдек, масъулиятдан қочиб, гувоҳлик беришдан юз ўгиришингиз ҳам мумкин эмас».

Оят инсталляция кўринишида университетнинг Юридик факультети кутубхонасига киришда деворга осиб қўйилган.
Гарвард университети расмий сайтида баён қилинишича, оят инсониятнинг адолат ва қонун устуворлигига бўлган кучли эҳтиёжини эслатиб туради. «Ушбу сўзлар адолат тушунчасининг кучи ва шиддатини кўрсатиб беради”, дейиладиуниверситет сайтида.




