Фармацевтика тармоғи ривожлантирилади

 

Фармацевтика тармоғи ривожлантирилади

 

prolaploaproaporaporarolpro.jpg

 

5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда соҳага илғор технологияларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари фармацевтика инсон саломатлиги, аҳоли ҳаёт сифати ва мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ стратегик соҳа эканини таъкидлади.

Мутасаддилар олдига жорий йилда фармацевтика соҳасига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, сифатни ошириш ва хорижий фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали ички истеъмолдаги маҳаллий дорилар улушини 2030 йилгача 70 фоизга етказиш ҳамда келгуси беш йилда экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга олиб чиқиш вазифалари қўйилди.

Республикада 136 гектар майдонда 5 та фармацевтика саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, улар учун барча зарур инфратузилма яратилган. Бироқ айрим ҳудудларда ушбу имкониятлардан самарали фойдаланилмаётгани қайд этилди.

Фармацевтика соҳаси тадбиркорлари томонидан билдирилган таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, фармацевтика зоналари мавжуд бўлмаган ҳудудлардаги корхоналарга ҳам мазкур зоналар учун белгиланган солиқ имтиёзларини қўллаш масаласи кўтарилди.