Европада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди

Европада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди

 

uenouenouvepovueno.jpg

 

     Брюсселда “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитаси мажлисида  Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси мажлисда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилинди. 

     Европа томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва қўшма кун тартибини илгари суришга тайёрлигини билдирди.

     Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизга Европа инвестицияларини жалб қилиш, қўшма корхоналарни ривожлантириш ва юқори технологик ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш учун қулай шароитлар яратилгани таъкидланди.

     Савдо, инвестициялар, молиявий-техник кўмак, саноат кооперацияси, муҳим материаллар ишлаб чиқариш, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, "яшил" ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фан, таълим ва маданий алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.