Эътибор марказида – ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш
Эътибор марказида – ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш

Coca‐Cola Ўзбекистонда рамазон ойининг бошланиши билан табриклаб, оддий, аммо муҳим нарсалар: меҳр, яхшилик ва ғамхўрлик ҳақида ҳикоя қилувчи биринчи маҳаллий реклама кампаниясининг тақдимоти ҳақида эълон қилди.
Эътибор марказида - илиқ оилавий лаҳзалар ва ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш. Айнан шу омиллар бу муборак ойнинг ҳар бир кунида Рамазон муҳитини яратади.
Рамазон — бир-биримизга эътибор, яқинларимизга ғамхўрлик ва мавжуд неъматларга шукроналик билан тўлган алоҳида давр. Бу ойда оилалар ва дўстлар бир дастурхон атрофида тўпланади, авлодлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланади, бирдамлик туйғуси айниқса яққол намоён бўлади. Одамлар яқинлари ва қўшниларини тез-тез йўқлаб туради, бир-бирини қўллаб-қувватлайди, хонадонларда шинамлик, самимийлик ва инсонийликка йўғрилган меҳрибонлик муҳити ҳукмрон бўлади.