Эшик безаги намуналари таҳлил этилди

Эшик безаги намуналари таҳлил этилди

lti7ltiultlryjreje45.jpg

Барпо этилаётган Ўзбекистондаги  ислом цивилизацияси маркази халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит ноёб маънавият маркази бўлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюрганида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаган эди:

 

- Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, - деган эди

 

Марказ қурилишида пардозлаш ва безак ишлари доирасида академик устабоши Мансур Муродов бошчилигида ёғоч-ўймакор уста-хунармандлар ўз нақш намуналари билан тақдимот маросимларида  фаол қатнашиб келмоқдалар.

cgmkguiklioulfydrs.jpg

Яқинда ўтказилган навбатдаги тақдимот маросимида тошкентлик усталар Қахрамон Валиев ва  Камолиддин Рахимовнинг эшик қисмлари безаги намуналари ҳамда самарқандлик Асадов Миржамол, Асадов Мансур томонидан ишланган тайёр эшик намуналари таҳлил этилди. Ўрганиш жараёнида нақшларнинг ўзаро уйғунлашуви,  нақш қаватларининг бетакрорлиги уста-хунармандлар ва мутахассислар томонидан таҳлил қилинди ва баҳоланди.

Х.Шукуров