Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазирининг ташрифи
Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазирининг ташрифи

Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф билан келди.
5 апрелда Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф бошчилигидаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдончасида бўлишди.
Эрон ташқи ишлар вазирига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини яратишдан мақсад, ушбу муассасага юкланган вазифалар тўғрисида атрофлича маълумот тақдим қилинди. Меҳмон Марказнинг мақсад ҳамда вазифалари ва умумий концепциясини маъқуллади. Барча мусулмон мамлакатларининг умумий мероси бўлган Бухорий. Термизий. Ибн Сино, Хоразмий, Беруний, Фарғоний ва Улуғбеклар меросини сақлаш ҳамда айниқса ёш авлодга тақдим қилиш ғоясига ижобий баҳо берди.
Эронлик кошин усталари ва хаттотлари ҳамкорликка тайёр эканликларини маълум қилди. "Марказ ва унга сингдирилган олижаноб ғоялар ислом дини аҳкомлари ва зўравонлик ғоялари бир-биридан нақадар узоқ эканлигини кўрсатиб беришга хизмат қилади. Тошкентдаги Ислом цивилизцияси марказининг очилиш маросимида иштирок этишни ўзим учун катта шараф, деб ҳисоблаган бўлардим", - деди Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зараф Марказга ташрифининг ниҳоясида.




