Энергетика тизимида устувор вазифалар

Энергетика тизимида устувор вазифалар

 

lrbioldlrdpoddpodiidpgss.jpg

 

Энергетика вазирлигида ёқилғи-энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, дебитор ва кредитор қарздорликларни қисқартириш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Шу ёз мавсумида электр энергиясига бўлган талабнинг ўсиши кутилмоқда. Шу муносабат билан электр тармоқлари ва подстанцияларнинг ишончли фаолиятини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, таъмирлаш ишларини сифатли ташкил этиш ҳамда тезкор бригадаларнинг доимий шайлигини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. 

Хусусан, Тошкент шаҳрида кузатилган авариявий узилишлар юзасидан махсус комиссия фаолият бошлагани маълум қилинди. Комиссия авариялар келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, ускуналарнинг техник ҳолати, реконструкция ишларининг сифати ҳамда аварияга қарши ҳимоя тизимлари самарадорлигини ўрганиб, тегишли хулосалар тақдим этади. 

Шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, эскирган ускуналарни босқичма-босқич янгилаш ҳамда белгиланган тежамкорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.