Электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд

Электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд

 

bezprprprprporporporporropropngegpnazvania.jpeg

18 июл куни Ўзбекистонда ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 294,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Мазкур кўрсаткич ўтган йил ёзги мавсумида қайд этилган энг юқори натижадан 21,8 млн кВт·соатга ёки 8 фоизга, шунингдек, 17 июлдаги истеъмол ҳажмидан 1 млн кВт·соатга ёки 0,34 фоизга юқори бўлди.

18 июл куни ягона энергетика тизимининг максимал юкламаси кечки энг юқори соатларда 13,7 ГВтга етган.

Шунингдек, суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 297,1 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд ўрнатилди.

19 июл куни ягона энергетика тизимининг юкламаси 13,4 ГВтга етди. Таъкидланишича, бу аномал иссиқ шароитида дам олиш кунларида ҳам электр энергиясига бўлган талаб юқори даражада сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.