Ёғоч ўймакорлиги – халқимизнинг нодир амалий санъати
Ёғоч ўймакорлиги – халқимизнинг нодир амалий санъати

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича уста ва ҳунармандлар иштирокида мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ўз фаолиятини жадаллаштирмоқда. Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитларида устабоши академик М.Муродов рағбарлигида мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг йиғилишларида душанба куни кошинкор, ҳаттот, чоршанба куни рассом,наққош,ганчкор, жума куни ўймакор-дурадгорлар, кандакор уста-ҳунармандларнинг эскизлари лойиҳалари муҳокама этилмоқда.
Жумладан, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ёғоч ўймакор, дурадгор усталар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносида қўлланиладиган эскизлари лойиҳалари тақдимотини намойиш қилдилар.
Ўзбекистон амалий санъатида ёғоч ўймакорлиги ўзига хослик билан ажралиб туради, чунки унинг усталари нафақат маиший буюмлар, балки улар меъморий қисм - устун, эшик, дарвозаларини ҳам безаш ҳам кенг тус олган.
Ёғоч устун, эшик дарвозалар ва бошқа меъморий қисмларни кенг Хива, Бухоро, Қўқон ҳамда Самарқанд ва Тошкентдаги меъморчилигида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон амалий санъатининг ўймакорлик намуналари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси устукнлари ва эшикларида ўз ифодасини топади. Хусусан, самарқандлик уста-ҳунармандлар Мансур Асадов ва Миржалол Асадов марказ биносининг асосий порталидаги эшиклар эскизлари лойиҳаларини тақдим этдилар. Ишчи гуруҳи меъморлари, мутахассислар, уста-ҳунармандлар тақдим этилган эскизлар лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан ўз тавсияларини бердилар.





