Дунёдаги энг баланд масжид

Дунёдаги энг баланд масжид

dtyktut7opt6r7iue45yw34yw4yh4.jpg

Дунёдаги энг баланд Жазоир катта масжидда биринчи жамоа намози ўқилди. Мусулмонлар масжиди Жазоирнинг собиқ Президенти Абдулазиз Бутефлика ташаббуси билан қурилган. У режаланганидан  бир ярим йил олдин қуриб битказилди. Жазоирнинг янги масжиди 267 метр баландликдаги дунёдаги энг катта минорага эга. Ушбу миноранинг 43 қаватига панорамали лифтлар хизмат кўрсатади.

Масжиднинг катта намозгоҳи 120 000 гача ибодат қилувчиларни сиғдира олади. Унинг ички қисми олти километрлик Араб ҳаттотлиги билан ёзилган Қуръондан оятлар, қимматбаҳо ёғоч, мармар ва алебастр безаклари ҳамда гул нақшли феруза гиламлар билан безатилган.

 Масжид 27,5 гектар майдонни қамраб олган бўлиб, Макка ва Мадинадаги масжидлардан кейин дунёдаги учинчи йирик масжид, Африкадаги энг катта масжид ҳисобланади.