“Дунё қуёш нигоҳида”

“Дунё қуёш нигоҳида”

 

vangovepepovprovaproavproengoyk5y6gyaprycker.jpg

 

      Инсонийлик, меҳр-оқибат ва тенг имкониятлар ғояси жамият тараққиётининг энг муҳим устунларидан бири ҳисобланади. Ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилувчи тадбирлардан бири пойтахтда бўлиб ўтган “Дунё қуёш нигоҳида” инклюзив форуми бўлди.

     “Дунё қуёш нигоҳида” инклюзив форуми қалбларни бирлаштирган, унутилмас тадбир сифатида юксак даражада ташкил этилди. Ушбу форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан Халқаро Даун синдромига эга инсонлар кунига бағишланди. 

     Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркиядан иштирокчилар қатнашди.

      Даун синдромига эга болалар ўзларининг рақслари, мусиқий чиқишлари ва шеърлари орқали қалбларидаги нурни барчага улашди. Тадбир доирасида болалар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди. Миллий таомимиз сумалак пиширилди.