Диний ташкилотни тузишда қатор тартибларни бекор қилиш назарда тутилмоқда

Диний ташкилотни тузишда қатор тартибларни бекор қилиш назарда тутилмоқда

drtjykjdykdrtghsergsehh.jpg

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳада диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда ва уларни тақдим этиш тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари рўйхати аниқ белгиланмоқда.

Лойиҳада қуйидаги тартибларнинг  бекор қилиниши кўзда тутилмоқда:

— диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби;

— диний ташкилотни тузишда ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;

— диний ташкилотни тугатиш ёки фаолиятини тўхтатиш ҳуқуқи Адлия вазирлигидан судларга олиб берилмоқда;

— диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;

Шунингдек, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни нотариусдан ўтказиш бекор қилинмоқда.