Давлат корхоналарида бошқарув ходимлари сони қисқартирилади
Давлат корхоналарида бошқарув ходимлари сони қисқартирилади

“Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармойиши қабул қилинди.
Ҳужжат билан, 2026 йилда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш чоралари белгиланди.
Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилди. Комиссия 2 ой муддатда давлат корхоналари бошқарув ходимлари сонини 10 фоизгача қисқартириш юзасидан Президент администрациясига таклиф киритиши керак.
2025 йил 1 декабрга қадар 2026 йил учун давлат корхоналари раҳбарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ишлаб чиқилади. Бу кўрсаткичлар акциядорлар томонидан тасдиқланганидан кейин, уларнинг ижросини Бошқарув самарадорлиги агентлиги мониторинг қилиб боради.
2026 йил 1 июлга қадар корхонада бухгалтерия учун ERP модулини ишга туширмаган ёки харажатларни қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни бажармаган компания раҳбарларининг тегишли ўринбосарлари лавозимидан озод этилади.