Давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак
Давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасидан сўнг мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ҳамда устувор вазифалари белгилаб берилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ва бугунги кунда элимиз қалбидан чуқур жой олган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”, деган эзгу ғоялар мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ўзгаришларни ҳаракатлантирувчи кучга айланди.
Халқ қабулхоналари фаолиятида халқ ҳаётидан яқиндан хабардор бўлиш, одамларнинг кўп йиллик муаммоларини, талаб ва эҳтиёжларини жойида ўрганиш ҳамда ҳал этишда ижтимоий адолатни таъминлаш бош мезонга айланди.