Давлат фуқаролик хизмати органлари кенгаймоқда
Давлат фуқаролик хизмати органлари кенгаймоқда

Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига Телекоммуникацияларни тартибга солиш, Енгил саноатни ривожлантириш ва Касбий таълим агентлиги киритилди.
Шунингдек давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган вазирлик ва идоралар 16 та турли лавозимлар, жумладан, ахборот хизмати раҳбари, бош инспектор, бош маслаҳатчи, бош юрисконсулт кабилар билан тўлдирилмоқда.
Ҳудудий бўлинмаларга эса, 14 та турли, матбуот котиби, девонхона мудири, етакчи маслаҳатчи, катта маслаҳатчи каби лавозимлар киритилмоқда.