Чортоқлик уста – наққош

Чортоқлик уста – наққош

sthshgzraghthdsjsgaefaewf.jpg

Наманган вилояти Чортоқ туманилик Рустам Абдураҳмонов халқ амалий санъати анъаналари давомийлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган ҳунармандлардан ҳисобланади.

 

Уста-наққош кулоллар сулоласининг учинчи авлод вакили бўлиб, бадиий кулолчилик, миниатюра, майда ҳайкалтарошлик йўналишларида ижод қилиб келмоқда. Унинг қўлида сайқал топган буюмларда миллийлик ҳамда замонавийлик уйғунлашган. Айниқса, матога ва сопол идишларга туширилган миниатюра композициялари барчани ҳайратга солади.  

 

Ҳунарманд “Устоз-шогирд” анъанаси асосида бугунга қадар 150 нафар шогирд тайёрлаган. Шунингдек, ҳозирда у Чуст педагогика коллежида ёшларга тасвирий санъат ва чизмачилик фанидан сабоқ бермоқда. Таълим-тарбия жараёнида янгилик ва дунёвий билимларга чанқоқлиги билан тасвирий санъат фанининг муҳим ва долзарб масалаларини мустақил татбиқ қилишга лаёқатли ўқитувчи ва гуруҳ раҳбари сифатида танилди. 

 

У ўрта махсус ўқув юртлари учун “Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси” ўқув дастури ҳамда услубий-методик қўлланмаси, расм, чизмачилик, тасвирий санъат тарихи, ҳайкалтарошлик, ганж-ўймакорлиги фанларидан электрон дарсликлар ва тест материалларини тайёрлаган. Шунингдек, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш мақсадида коллежда “Нафис санъат” тўгарагини ташкил этган.

dhdhsrgsearfawefaweghawefeqw.jpg

dyjhdhsgasefawefawegesrhserfgaewfw.jpg