Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси
Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси

Тошкентда шу номли халқаро экспертлар форуми бўлиб ўтди. Форум 20 га яқин мамлакатдан келган 100 дан ортиқ тадқиқотчи ва экспертлар иштирок этди.
Ислом цивилизацияси маркази 10 гектар майдонда қурилган бўлиб, 3 қаватдан иборат. Унинг меъморий ечими ўрта аср меъморий ёдгорликлари услубини акс эттиради. Унда баландлиги 34 метр бўлган 4 та дарвоза ва 65 метр баландликдаги марказий гумбаз мавжуд. Марказда исломдан аввалги цивилизациялар, Шарқнинг биринчи ва иккинчи Уйғониш даврлари ҳамда Ўзбекистоннинг учинчи Уйғониш сари замонавий йўналишига бағишланган экспозициялар мавжуд. Қуръон зали, инновацион кутубхона ва халқаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини намойиш этиш ва келажак авлодларни жалб қилиш мақсад қилинган.
Марказ Ўзбекистондаги халқаро исломшунослик академияси ҳамда бутун дунё бўйлаб таълим ва тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда аввалги авлодлар меросини ўрганиш ва қайта талқин қилиш учун платформа сифатида лойиҳалаштирилган.