Бухорода 30 млрд долларлик ташаббуслар
Бухорода 30 млрд долларлик ташаббуслар

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги йиғилишда ҳудуд иқтисодиёти ва аҳоли турмушини яхшилашга қаратилган 30 млрд долларлик янги ташаббусларни маълум қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Сув таъминоти учун 385 млн долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда, унинг иккинчи босқичига яна 248 млн доллар жалб қилинади. Натижада 1,7 млн аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, 775 минг киши канализацияга уланади. Сув билан қамров 80 фоиздан 95 фоизга етказилади.