“Бу марказ Ўзбекистон тарихининг жонли тимсоли”
“Бу марказ Ўзбекистон тарихининг жонли тимсоли”

Амин Арефния, Эрон Миллий архиви ва кутубхонаси раисининг ўринбосари:
Тарих, маданият ва цивилизацияни асраб-авайлашга интиладиган сиёсатчилар албатта эътирофга лойиқдирлар. Ўзбекистон Президенти бу маданий марказни, қимматли тарихий ва маданий мажмуани барпо этгани учун шубҳасиз эътирофга лойиқдир. Шахсан ўзим ҳам у кишига ва бу бебаҳо мажмуани ташкил этган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдираман.
Тошкент шаҳрида қад ростлаган ушбу мажмуа санъат, меъморчилик, ёзма мерос ва қимматли асарларни уйғунлашган ҳолда намойиш этадиган маскан бўлиб, бу ўлканинг тарихи, маданияти ва цивилизациясидан бир парчани ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этади.
Шахсан ўзим ушбу мажмуа ташкилотчиларига уни дид билан, замонавий санъат усулларидан фойдаланиб яратганлари учун миннатдорлик билдираман.
Мен дунёнинг турли мамлакатларида кўплаб маданият ва санъат марказларини кўрганман. Шунга қарамай, Ўзбекистондаги Ислом цивилизациялар марказининг мутахассислари ўз санъати ва диди билан ушбу мажмуани нафис меъморчилик, санъат элементлари, ёзма мерос, тарихий асарларни уйғунлаштирган ҳолда яратгани эътирофга лойиқдир. Биз ушбу мажмуани кезарканмиз, бу ўлка қадимий тарихининг турли даврлари билан танишдик. Бу марказ келажакда Марказий Осиёдаги энг нуфузли маданий марказлардан бирига айланади. У хорижий сайёҳлар учун катта жозибага эга бўлиши билан бирга Марказий Осиё тарихи, маданияти ва цивилизациясини ўрганиш учун илмий тадқиқотчилар, олимлар, ёзувчилар ва санъат аҳли мурожаат қиладиган илмий қароргоҳ сифатида ҳам хизмат қилади.
Шунингдек, бу ерда Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби машҳур сиймолар ҳамда кўплаб бошқа илм-фан ва маданият намояндалари ҳақида маълумотлар берилган бўлиб, улар алоҳида қадрлашга арзийди.