Бу йил ўқишга кириш имконингиз ошиши мумкин

Бу йил ўқишга кириш имконингиз ошиши мумкин

  

 pprovrogorlglogopron.jpg

       Бу йил 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Тўловни амалга оширмаганлар ҳисобига тест синовларига кирувчилар сони янада камайиши мумкин. Бу эса ўқишга кириш учун рақобат даражасининг пасайишига олиб келади ва натижада кириш имкониятлари ошади.

       Сўнгги етти йилдаги абитуриентлар сонига қаралганда, 2025 йил энг паст кўрсаткич билан ажралиб турибди. Яъни  2020 йилда  абитуриентлар сони 1  миллион 484 минг 85 нафар бўлса 2025 йилда бу 732 минг 411 нафарни ташкил этди.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва касбий таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида бир вақтда ўтказилиши белгиланди. 

       Абитуриентлар ўз танловига кўра, тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнгра касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этишади.