Брюсселда Буюк Ипак йўли бўйлаб велотур лойиҳаси ишлаб чиқилди

arhgsrthserhasrehaefaewfewf.jpg

Таниқли нидерландиялик маданият ва санъат арбоби  Бурхониддин Чарлак Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидан ўтувчи машрут бўйича  велотур лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчихонаси маълумотига кўра, https://www.rumitrail.com/cycling-uzbekistan/ веб-сайитда қайд этилишича, «Румий изи» велотурининг узунлиги 1433 километрни ташкил этади ва у Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини кесиб ўтади.

Ўзбекистон ҳудуди орқали таклиф этилаётган маршрут, мамлакатимизнинг ноёб дурдонаси бўлган қадимий Ипак йўлида жойлашган шаҳарлар велотур иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдириши алоҳида таъкидланади.

«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг ёрқин давлатлардан биридир, - деб ёзади Бурхониддин Чарлак. - Албатта, кўп одамлар Буюк ипак йўли ҳақида эшитган. Лекин Ипак йўлида ҳали кўпчиликка номаълум ажойиб, гўзал шаҳарлар бор. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлардаги минора ва масжидларнинг гўзаллиги сизни мафтун қилади. «Румий изи» вело-сафари давомида сиз  жаҳон маданияти билан танишиш имкониятига эга бўласиз».

srthjserhasrewhgserahehreghrew.jpg