БМТ Бош қароргоҳида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби тақдимоти
БМТ Бош қароргоҳида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби тақдимоти

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирдада БМТ раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари ҳамда журналистлар иштирок этди.
Тақдимотда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг асосий босқичлари ва устувор йўналишлари ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистондаги ислоҳотлар “сиёсий жасорат, стратегик ёндашув ва ижтимоий йўналтирилганлик”ни бирлаштирган комплекс трансформация сифатида юксак баҳоланди.
Мамлакатимиздаги ўзгаришлар барча муҳим соҳалар – давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими, таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамли ривожланишни қамраб олаётгани қайд этилди.
Ушбу ижобий ўзгаришлар нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этаётир.