Безак ва нақшлар лойиҳалари муҳокамаси

Безак  ва нақшлар лойиҳалари муҳокамаси

vneoyfpacacuac.jpg

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази биносининг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича ишчи гуруҳи ўз фаолиятини қизғин давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши Маркази биносида арабий битиклардаги ҳикматли сўзлар, мақоллар ва муқаддас сўзларни, ибораларни жойлаштирилаётганда уларнинг безак ва  нақшлар билан мос равишда уйғунлаштириш масаласи кенг муҳокама этилди.

Давлатимиз раҳбари “Бу Марказ орқали илм, маърифат, маданият ривожига миллатимиз қўшган ҳиссани муҳрлаб қўймоқчимиз, бу улуғ меросни халқимизга, ёшларимизга етказмоқчими” деб алоҳида таъкидлаган. Шунинг учун Марказ биносининг ташқи ва ички безак ишларига киришилиш арафасида тайёрланаётган лойиҳаларни янада мукаммаллаштириш катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг директори Ш.Миноваров, Устабоши-ганчкор академик М.Муродов, шарқшунос ҳаттот олим Ҳабибуло Солиҳ безакларни тайёрлашда  заминимиз меъморий ёдгорликлардаги нақш, безакларидан намуна олиш ва уларни замонавий безак  ва нақшлар билан уйғунлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.

 Йиғилишда бош пудратчи – “12-трест” акциядорлик жамияти ҳамда Марказ Қурилиш дирекцияси мутахассислари ҳам арабий битиклардаги ҳикматли сўзлар, мақоллар ва муқаддас сўзларни, ибораларни жойлаштирилаётганда уларнинг безак ва  нақшлар билан мос равишда уйғунлаштириш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Х.Шукуров

yaerpfukapucacau.jpg