Бетакрор тарих саҳифалари
Бетакрор тарих саҳифалари

Дунёнинг 34 давлати, хусусан, Марокаш, Латвия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон каби бошқа қатор давлатлар вакиллари иштирокида замонавий чақириқлар шароитида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Тошкентда ўтказилган халқаро конференция доирасида ҳуқуқ мутахассислари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги беқиёс илмий-маърифий макон – Ислом цивилизацияси марказида тарих билан юзлашдилар.
Ҳуқуқ экспертлари ташриф давомида Марказнинг илмий, маданий ва маънавий бойликлари билан яқиндан танишдилар. Мазкур маскан Шарқнинг чуқур маданий илдизлари, ислом цивилизациясининг бой мероси ва минтақанинг кўп асрлик тарихини уйғунлаштирган ноёб илмий-маърифий марказлигига гувоҳ бўлдим. Бу ерга биринчилардан бўлиб ташриф буюриш катта мамнуният улашди.
Марказ музейидаги нафис фрескалар, бадиий тасвирлар ва тарихий саҳналар эрамиздан аввалги давр ва бугунги кун маданиятининг ўзига хос уйғунлашган бир кўриниши. Бу борада яратилган атмосфера инсонни тарихнинг чуқур қатламларига саёҳат қилгандек ҳис уйғотади.
Бу музей ҳақида чексиз гапириш мумкин. Очиғини айтсам, мен жуда чуқур таассурот олдим. Ҳатто бундай улкан музей мавжудлигини тасаввур қилмаган эдим.