Баҳор келди - ишлар жадаллашди

Баҳор келди - ишлар жадаллашди

ghdghdjdrtjhsergawegfsergs.jpg

Баҳор келиши билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази объекти қурилишида бош пудратчи - 12-трест жамоаси, трест тасарруфидаги қурилиш бошқармалари томонидан  қурилиш-монтаж, пардозлаш ва муҳандислик тармоқлари монтажи ишлари янада жадаллашиб кетди.

         Бугунги кунда асосий бинонинг ички қисмида, бино ёнидаги  уч қаватли 600 ўринли ер ости автосаройи қурилишида  трестнинг 50-қурилиш бошқармаси (раҳбари Отабек Ахмедов) ва 52-қурилиш бошқармаси (раҳбари Қилич Исмоилов)   қурувчилари томонидан   қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.  Хусусан,  бинодаги металлконструкция унсурларини пайвандлаш, пардеворларга газоблок териш, деворларга гипсокартон, минерал пахта материалларини, зиналарга гранит тошлари қопламаларини ўрнатиш ишлари бажирилмоқда.

       Бинонинг ички қисмида муҳандислик тармоқларини барпо этиш: сантехника, вентиляция-шамоллатиш, электр-монтаж ишлари бошланган. Айниқса, вентиляция-шамолатиш тизими доирасида меҳнат қилаётган
4-қурилиш бошқармаси  қурувчилари томонидан бинонинг барча қаватларида шипларда, шахталарда энига ва бўйига  вентиляция қувурлари монтаж қилиниб, пардозлаш ишларига тайёрланмоқда. Мазкур ишларда илғор бригадир Ойбек Ниёзметов бошчилигидаги  усталар жонбозлик кўрсатмоқдалар.

dthdrtjhshsaerhgesrhsehse.jpg

 Шунингдек бинонинг том қисмида гумбаз сиртини пардозлашга ҳавозалар тайёрланмоқда.

   

                                                                                                Х.Шукуров

dtjtfjdrthsergsehsthjshse.jpg

dyjfkiholyigkfjdshrege.jpg