Бағрикенглик — халқимизга хос азалий фазилат
Бағрикенглик — халқимизга хос азалий фазилат
Бағрикенглик — халқимизга хос азалий фазилат. У бошқа миллат ва дин вакилларига нисбатан ҳурмат, хайрхоҳлик ва мурувват билан муносабатда бўлиш, инсоннинг эътиқоди, тили ёки ирқига қарамасдан, энг аввало инсоний қадр-қимматни улуғлаш маданиятидир. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик тамойиллари асосида яшаб келмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида миллатлараро ва динлараро дўстлик, аҳиллик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу афталик доирасидаги тадбирлар Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик — жамият барқарорлиги гарови” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ва бошқалар диний ва миллатлар ўртасидаги аҳиллик ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлаш тараққиётнинг муҳим омили эканини таъкидладилар.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад — миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар самарасини ўрганиш, истиқболдаги вазифаларни таҳлил қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдир. Зеро, мамлакат тараққиёти аввало ундаги барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитига боғлиқ.
Давра суҳбатларида “Давлат ва дин муносабатларида Қозоғистон тажрибаси”, “Ислом манбаларида бағрикенглик асослари”, “Ўзбекистонда диний бағрикенгликни таъминлашда Рус православ черковининг ўрни”, “Ўзбекистондаги протестант жамоаларининг динлараро мулоқотдаги иштироки”, “Динлараро бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлашда диншунослик таълимининг аҳамияти” каби мавзуларда маърузалар тингланди.