Аждодлар мероси ўрганилмоқда
Аждодлар мероси ўрганилмоқда

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган бешта муҳим ташаббус ҳамда 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб, 2020-2021 ўқув йилида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш чораларини кўрмоқда.
“Маънавий – маърифий тадбирлар” режаси асосида 3- билим юрти талабалари аждодлар меросини ўрганиш учун Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ахсикент” архиалогик очиқ осмон остидаги музейи бўлишди.
Музей зиёрати асносида Захириддин Муҳаммадбобур бобомизнинг халқ тинчлиги йўлида қилган хизматлари ва чеккан заҳматлари ҳамда ҳаётлари давомида ижодлари тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар. Зиёрат жараёнида ўтган аждодларимизнинг улкан тарихини ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг ҳаётларидан кўплар ибрат ва намуналар олдилар.
Билим юртида маънавий ва маърифий руҳда ташкил этилаётган бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиб турилиши талабаларнинг ўтмиш тарихимизни янада яхшироқ ўрганиши, ҳозирги ойдин ҳаётимизга шукроналик ҳамда буюк келажагимизга ишонч туйғуларининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилмоқда.




