Ҳаж сафари бошланди

Ҳаж сафари бошланди

yayvayvayvayvayv.jpg

 

       13 май куни Ҳаж сафарини ният қилган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи Ҳажга томон йўлга чиқди.

       Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлди.

       Шундай қилиб, «Ҳаж – 2025» мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

       Маълумот учун, жорий йилнинг 13-28 май кунлари ўзбекистонлик зиёратчилар 9 та ҳудуд – Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига кузатилади.