Автосаройда монтаж ишларига киришилди

Автосаройда монтаж ишларига киришилди

yekrvvenovneovotvke.jpg

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида 600 та автоуловга мўлжалланган уч қаватли ёпик автосарой қурилишид монтаж ишлари жараёни жадал суръатларда олиб борилмоқда.  Монолит участкаларда арматурадан каркас тўқилиб ўрнатилмоқда.

vnoalvovkreyupyupruy.jpg

Каркаслар пайвандланиб, атрофига қолиплар ўрнатилмоқда. Бу ерда  монолит бетонлаш ишлари бажарилмоқда.

Автосарой қурилишидаги монтаж ишлари қурилиш ва шаҳарсозлик  меъерий қоидалари талаблари даражасида бажарилиши учун Тошкент шаҳар ҳокимиятининг “Ягона буюртмачи хизмати” вакили, объект техник назоратчиси Ю. Лигай  ва лойиха ташкилоти – “Ўзоғирсаноатлойиҳа” акциодорлик жамиятидан объектда муаллифлик назорати вакили Ш.Расулов томонидан ўрнатилган тартибда назорат ишлари олиб борилмоқда.

yervnovoykeoykervker.jpg