“Яшил макон” лойиҳаси амалда
“Яшил макон” лойиҳаси амалда

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мамлакатимизда экологик вазиятни янада яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришларига миллий ечим сифатидаги ноёб лойиҳа бўлди.
Бугунги кунда лойиҳа доирасида ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш бўйича ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида ҳам шаҳарлар бош режаларини тузишда улар ҳудудининг камида 30 фоизини яшил майдонлар ташкил этиши, турар жой биноларини қуришда “яшил майдон”ларни аҳолининг сонига мутаносиб бўлишини таъминлаш белгилаб қўйилган.
“Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш”да шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида кўкаламзорлаштириладиган ҳудудлар майдонларини ташкил этиш бўйича мажбуриятлар белгиланган.
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ва турар-жой қурилишлари ҳамда саноат зоналари ҳудудлари майдонларида шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни ташкил этиш мажбуриятини амалга оширмаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилган.
Шу билан бирга, дарахт экмаганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларига, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Шаҳарсозлик кодексларига, шунингдек “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича кўплаб таклифлар илгари сурилди.