Араб тили фани бўйича республика танлови ғолиблари тақдирланди
Араб тили фани бўйича республика танлови ғолиблари тақдирланди

Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ташаббуси билан Араб тили фани (мақолалар, видео ва аудиороликлар, Араб тили фанидан онлайн тест синови) бўйича республика танлови ўтказилган эди.
Танловнинг ҳар бир босқич якунида иштирокчиларнинг баллари жамланиб, натижалар кетма-кетлик асосида танловнинг телеграмдаги расмий манзили орқали эълон қилиб борилди, танлов юкунида иштирокчиларнинг учта босқичда тўплаган баллари умумийлаштириб танлов ғолиблари аниқланди.
Ўзбекистондаги диний таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган Араб тили фани бўйича республика танловининг учта босқичида муносиб иштирок этиб, танловнинг умумий натижасига кўра мутлоқ ғолиб бўлган талабалар рўйхати:
Ўзбекистондаги диний таълим муассасаларининг ўғил бола талабалар ўртасидаги ғолиблар:
1 ўрин: Узоқов Абдулвосид Абдувоҳид ўғли. Ҳадис илми мактаби талабаси (115 балл);
2 ўрин: Фозилжонов Нурилло Носиржон ўғли. Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом билим юрти талабаси (112 балл);
3 ўрин: Ғаффоров Умарали. Тошкент ислом институти талабаси (109 балл).

Ўзбекистондаги диний таълим муассасаларининг аёл-қиз талабалари ўртасидаги ғолиблар:
1 ўрин: Ниёзалиева Мунаввар. Тошкент ислом институти талабаси (109 балл) (105 балл);
2 ўрин: Ашурова Наргиза Юсуповна. Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти курс талабаси (100 балл);
3 ўрин: Маннобжонова Робия Aбдуғофур қизи. Тошкент ислом институти талабаси (99 балл);
3 ўрин: Маҳмуджонова Ҳадияхон. Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси (99 балл).
Шу кунларда Ҳадис илми мактаби раҳбарияти ва ўқитувчилари Араб тили фани бўйича республика танловида ғолиб бўлган иштирокчиларни тақдирлаш мақсадида ғолиб талабалар таҳсил олаётган таълим муассасаларига ташриф буюришиб, танлов ғолибларига тегишли ўринлар бўйича диплом ва эсдалик совғалари топширишди.
Ҳадис илми мактаби раҳбарияти ёзги таътил муддати давомида Ўзбекистон мусумонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасаси талабаларининг бўш вақтларини янада мазмунли ташкил этиш мақсадида ислом фанлари бўйича республика танловларини ўтказишни режалаштиршмоқда.




