Ҳар уч жароҳатнинг бири спиртли ичимлик билан боғлиқ
Ҳар уч жароҳатнинг бири спиртли ичимлик билан боғлиқ

Қишки таътил олдидан спиртли ичимлик истеъмоли одатий равишда ортиб бораётган бир пайт, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) барчага жароҳатлаш ёки зўравонлик қилиш билан боғлиқ ҳодисалар юз бериши асосан алкоголь туфайли эканини эслатмоқда.
Ташкилот ҳисоботига кўра, Европа ва Марказий Осиёда юқоридаги омиллар сабаб кузатиладиган ўлим ҳолатининг учдан бири спиртли ичимлик ичишга тақалади.
Ароқ саратоннинг етти хил турини ўз ичига олган жиддий, юқмайдиган касалликларни келтириб чиқаради. Қолаверса, инсоннинг ўз хатти-ҳаракатини назорат қилиш қобилиятини сезиларли даражада камайтиради, мувофиқлаштириш ва ҳушёрлик мувозанатини бузади, таваккалчилик эҳтимолини оширади. Шу боис кўпинча олдини олиш мумкин бўлган жароҳат ёки ўлимга олиб келади.
Алкоголь мунтазам равишда тажовуз ва зўравонликни қўзғатадиган хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, Европа минтақасида зўравонлик туфайли қайд этилган тахминан 26 500 ўлим ҳолатининг 40 фоизи ортиғи ароқ ичиш билан боғлиқ. Ўз жонига қасд қилганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи ҳам шу иллат туфайли ҳаётдан кўз юмган. Энг ёмони, алкоголь нафақат ичувчи, балки унинг атрофидагилар, айниқса аёллар ва болаларга ҳам зарар етказади. Демак, ичкиликбозлик яқин шериклар учун ҳам хавф омилидир.
Ароқ саратоннинг етти хил турини ўз ичига олган жиддий, юқмайдиган касалликларни келтириб чиқаради. Қолаверса, инсоннинг ўз хатти-ҳаракатини назорат қилиш қобилиятини сезиларли даражада камайтиради, мувофиқлаштириш ва ҳушёрлик мувозанатини бузади, таваккалчилик эҳтимолини оширади. Шу боис кўпинча олдини олиш мумкин бўлган жароҳат ёки ўлимга олиб келади.
Алкоголь мунтазам равишда тажовуз ва зўравонликни қўзғатадиган хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, 2019 йил Европа минтақасида зўравонлик туфайли қайд этилган тахминан 26 500 ўлим ҳолатининг 40 фоизи ортиғи ароқ ичиш билан боғлиқ. Ўз жонига қасд қилганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи ҳам шу иллат туфайли ҳаётдан кўз юмган. Энг ёмони, алкоголь нафақат ичувчи, балки унинг атрофидагилар, айниқса аёллар ва болаларга ҳам зарар етказади. Демак, ичкиликбозлик яқин шериклар учун ҳам хавф омилидир.