Ҳар бир маданий мерос объекти ҳолати ўрганилади

Ҳар бир маданий мерос объекти ҳолати ўрганилади

ykpyrveovnlovykfucyuyrykupafcuafc.jpg

Ҳар бир маданий мерос объекти ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими  фармойиш қабул қилинди.

 

Мазкур ҳужжатга асосан алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, шу асосда қурилиш ва таъмирлаш ишлари талаб этиладиган объектларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбар ва масъул ходимларидан иборат вилоят ишчи гуруҳи тузилди.

 

Мазкур ишчи гуруҳи аъзолари Бухоро шаҳрининг тарихий марказида жойлашган “Сомонийлар” “Чашмаи Аюб” мақбаралари, Бухоро яҳудийлари “Синагога”си, Нодир Девонбеги хонақоси ва бошқа маданий мерос объектларида бўлиб, уларнинг ҳолаьтини ўрганди.

 

 

Ўрганиш жараёнида “Сомонийлар” мақбараси, “Сомонийлар боғи” ҳамда Бухоро яҳудийлари “Синагога”сида реставрация, тиклаш ва ободонлаштириш ишларини олиб боришга доир лойиҳаларни тайёрлаш, шу каби вилоятдаги барча маданий мерос объектларида мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ва уларни асл ҳолатини сақлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. 

 

Бухоро Республикада энг кўп маданий мерос объектлари мавжуд бўлган вилоятлардан бири ҳисобланади. Маданий мерос объектларинг аксарияти ЮНЕСКО муҳофазасига олинган. 339 гектар ҳудудни эгаллаган “Бухоро тарихий маркази” умумбашарий қийматга эга ноёб объект ҳисобланади.

 

Вилоятда айни пайтгача рўйхатга олинган жами 829 та моддий маданий мерос объектлари, шундан 287 та археологик ёдгорликлар, 507 та архитектура объектлари, 17 та монументал санъат асарлари ва 18 та диққатга сазовор жойлар мавжуд.

 

Ишчи гуруҳи томонидан ҳозиргача вилоятдаги 500 дан ортиқ маданий мерос объектлари ҳолати жойида ўрганиб чиқилди. Уларни бутлигини сақлаш, тиклаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича манзилли “Йўл хариталар”и тайёрлашга киришилган. 

 

Мазкур тадбирлар давом этмоқда.