“Янги Ўзбекистон” ғояси тақдимоти

“Янги Ўзбекистон” ғояси тақдимоти

vapvapvpavpavapvapparap.jpg

      Миср пойтахтида 44-анъанавий халқаро фестивалда илк бор мамлакатимиз делегацияси ҳам қатнашди. Дпломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар, шунингдек Миср расмий идоралари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган ушбу тадбир давлатимизни халқаро майдонда яна бир намоён этиш имконини берди.

      Анжуман доирасида юртимизнинг бой маданий-тарихий мероси, сайёҳлик имконияти ҳамда “Янги Ўзбекистон” ғоясига оид тақдимот ўтказилди.

      Фестивалда Туризм қўмитаси томонидан тайёрланган махсус видео дастур ҳам намойиш этилди. Лавҳаларда Буюк Ипак йўли мероси, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларимиз, шунингдек диёримизда жадал тараққий этаётган гастрономия, зиёрат ва маданият туризми йўналишлари ёритиб берилган.

      Чиқишларда намоён бўлган халқимизга хос анъаналарнинг нафосати, ўзига хослиги халқаро жамоатчиликда илиқ таассурот қолдирди. PISC директори Саййид Бухорий Ўзбекистон делегациясининг иштирокига юқори баҳо берди. Республикамизнинг маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти Яқин Шарқ ҳамда Африка давлатларидан сайёҳлар оқимини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.