Янги Тошкентдаги бунёдкорлик лойиҳалари

Янги Тошкентдаги бунёдкорлик лойиҳалари

otvprovpaorvpaorpr.jpg

 

      Ўзбекистон тараққиёт йўлида шиддат билан қадам ташламоқда, бу жараён шаҳар ва туманларимиздаги улкан бунёдкорлик ишларида ҳам намоён бўлмоқда. Ана шу  тарихий аҳамиятга эга лойиҳалардан бири Янги Тошкентнинг қурилишидир. 

       Давлатимиз раҳбари Янги Тошкентдаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишиб, инвестициялар жалб этиш, дам олиш жойлари ва хизматларни қулай йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берган эди. Янги Тошкент қурилишига 2023 йил тамал тоши қўйилган. Ҳозирда бу ерда илк иншоотлар бўй кўрсата бошлади. Бугунги кунда ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар шу ердаги вақтинча ташкил этилган объектларда фаолият бошлади.

       Ушбу мукаммал лойиҳа учун Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 700 гектар ер майдони ажратилган. Унинг бош концепцияси Британиянинг “Cross-works” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Бу унинг халқаро андозалар асосида қурилаётганидан далолат. Янги шаҳарнинг биринчи босқичи 6 минг гектар майдонни ўз ичига олади. Ҳудудда 600 минг нафар аҳоли учун замонавий уй-жойлар, маъмурий бинолар, таълим ва тиббиёт масканлари, спорт иншоотлари ва дам олиш майдонлари қурилади. Келгусида эса бу ерда 2 миллион нафардан зиёд инсон учун фаровон ҳаёт яратилади.