“Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари

“Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари

 

ypvaryvapryaprvyaprvaprvapr.jpg

 

     Мактабгача таълим – боланинг ривожланиши, ижтимоий кўникмаларини шакллантириши ва барқарор билим олишга тайёргарлик кўришида муҳим аҳамиятга эга бўлган биринчи ва асосий босқич.

    Қайд этиш лозимки, “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари болаларнинг барқарор ривожланиши, қизиқишларини қондириш ва замонавий таълим стандартларига мос муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади.  

    Айрим ижтимоий тармоқларда “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини "боғчадан бошлаб табақалаштириш жараёни" дея нотўғри талқин қилинмоқда.  

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, мазкур боғчаларга ҳам болаларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги тегишли қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.  

    “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари мактабгача таълим ва тарбия тизимини янги сифат босқичига олиб чиқишга қаратилган ва Болаларни ривожлантириш инновацион марказини ўз ичига олган боғча ҳисобланади.  

     Мазкур мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ёши ва ривожланиш босқичларига мос равишда ижод ва санъат, фан ва математика, жисмоний фаоллик ва саргузашт, тил ва тасаввур ҳамда робототехника ва илк алгоритмлаш йўналишларида тематик ўйингоҳлар ташкил этилиб, бошқа боғчалар учун методик ёрдам кўрсатади.